O'zbek bolalar raqsi icon

O'zbek bolalar raqsi

DevSymfony.io
Free
10+ downloads

About O'zbek bolalar raqsi

Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан ёш авлод камолотига, унинг маънавий-эстетик тарбиясига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги “Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида “ўқитишнинг замонавий ва илғор услубларидан кенг фойдаланиш, ўқувчилар иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш; таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш; илмий тадқиқотлар натижалари бўйича маънавий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш” зарурлиги алоҳида таъкидланган.
Замонавий ахборот технологиялари асрида нафақат анъанавий босма қўлланма ва дарсликлар, мобил иловалар ва қўлланмалар, луғатлар ҳам тобора ривожланиб бормоқда. Зеро, ҳар бир фанни изчил ўрганишда интерактив дарслик ва қўлланмалар билан ишлаш ижобий самара беради. Ўқитувчи дарс жараёнида керакли замонавий педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларни ўз ўрнида қўллай олса, ўқувчи ва талабаларнинг ҳам қизиқишлари ошишига сабаб бўлади. Болалар рақслари ҳам миллатнинг ўзлигини, маънавий-маърифий қадриятларини акс эттирувчи инъикосидир. Улар болаларни гўзаллик ва нафосат оламига ошно қилади. Болалар рақсларидан узилган ҳар қандай миллий рақс санъати илдизи қуриган дарахт мисолидир. Очиғини айтиш керак, миллий ўзликни англатадиган болалар фольклор рақси йиллар давомида бутунлай унутилди.
Мазкур мобил илова моҳир балетмейстерлар, балет артистлари меросини тиклаш; миллий рақс санъатининг мумтоз ва замонавий ижро намуналари “олтин фонди”ни яратиш; халқимиз, хусусан, ёш авлодни миллий рақс санъати ҳақидаги назарий ва амалий билимлар билан кенг таништириш орқали уларнинг қалби ва онгида миллий ўзликни англаш, аждодлар меросига ҳурмат туйғусини, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтиришга хизмат қилади.

O'zbek bolalar raqsi Screenshots