Қуръони Карим (сўзма-сўз) icon

Қуръони Карим (сўзма-сўз)

Ismoil Mukhammad Yusuf
Free
5.0 out of 5

About Қуръони Карим (сўзма-сўз)

Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маъноларини электрон “сўзма-сўз” таржимасидан баҳраманд бўлинг!

Алҳамдулиллаҳ, охирги йилларда халқимиз Қуръони карим, ҳадиси шариф, фиқҳ каби диний илмларга қизиқиши ортиб бормоқда. Халқимизда соф Ислом динимиз таълимотларини ўрганишга бўлган қизиқиш зиёдалашгани аломатларини айни дамда китоб дўконларимизда сотиб олинаётган адабиётлар ҳажмидан, уламоларимизга берилаётган динимизга оид саволларнинг ортганидан ҳам билса бўлади. Шунингдек Қуръони карим ва ҳадиси шариф бўйича мамлакатимизда ўтказилаётган турли мусобақа ва тадбирлар ҳам юрдошларимизнинг миллий, маънавий ва диний илдизларимизга эҳтироми ва эҳтимоми сабабидан экани хайрлидир, албатта. Ушбулардан келиб чиқиб, биз ҳам ожизона уринишларимиз ила сиз азизларга Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маъноларини электрон “сўзма-сўз” таржимасини тайёрлаб тақдим этишга жазм қилдик.
Ҳозирда Фотиҳа, Бақара ва Оли Имрон сураларини тайёрладик. Дуоларингизда эслаб туришингизни ўтинган ҳолда, қолган қисмларини ҳам тайёрлаб, сиз азизларга тақдим қилиш ҳаракатидамиз. Ушбу таржимамизга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китобларини асос қилиб олдик.

Қуръони Карим (сўзма-сўз) Screenshots